Рамоснинг ҳақорати унга қимматга тушади
Спорт
−
30 Сентябрь 2019
3895Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос Ла Лига 7-тур доирасидаги "Атлетико"га қарши ўйинда ён ҳакамни ҳақорат қилгани учун дисквалификация қилиниши мумкин.
Олдинроқ, футболчи 4 та ўйинда четлаштирилиши ҳақида хабар берилган эди, аммо "Атлетико" қўмитага арз қилмоқчи.
Агар ўйинчи бош ҳакамнинг сўзларини эшитмаса ва аҳамият бермаса 4 та ўйиндан 12 та ўйингача четлаштирилиши мумкин.
"Реал" футболчисининг ишни ҳакамга нисбатан ҳурматсизлик сифатида қайта кўриб чиқишга эришилса, дисквалификация 2 ёки 3та ўйинга берилиши мумкин.
Маълумот учун, Серхио Рамос 1986 йилда туғилган. У 2005 йилда "Севилья"дан "Реал"таркибиги келиб қўшилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь