Рамос Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди
Спорт
−
25 Февраль 2023
6026Франциянинг ПСЖ клуби ҳимоячиси Серхио Рамос ижтимоий тармоқдаги саҳифасига Украинани қўллаб-қувватловчи суратни жойлади. Испаниялик футболчи ўз постида одамларни Украинадан келган қочқинларга ёрдам беришга чақирди.
“Биз Украинадан келганларга ёрдам беришда давом этишимиз керак. Уларни эътиборсиз қолдира олмаймиз”, деб ёзди Рамос ўз постида.
Рамос Испания терма жамоасида ўйин ўтказиш бўйича рекордчи (180 та) ҳисобланади. У фаолиятининг асосий қисмини “Реал Мадрид”да ўтказган. Серхио “қироллик клуби” билан беш карра Испания чемпиони ва тўрт марта Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 23 февраль куни Рамос терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 36 ёшли футболчи 2005 йилдан буён “қизил фурия” шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.
LiveБарчаси