Рамазон ҳайитида метро қандай тартибда ишлаши айтилди
Жамият
−
27 Март
24102025 йил Рамазон ҳайити айёми кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин ҳаракатни бошлайди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, айём муносабати билан байрам кунлари поездлар қатнови ҳамда метро иш вақти қуйидаги тартибда амалга оширилади:
30 март Рамазон Ҳайити айёми кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди ва поездлар ҳаракати интервали шанба куни учун белгиланган жадвал асосида ташкил этилади.
Шунингдек, байрам муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунида (31 март) метро поездлари интервали якшанба куни учун тасдиқланган график асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади. Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан 2 кун дам олади.
LiveБарчаси