Рамазон ҳайитида метро ҳам бепул бўлади
Жамият
−
09 Апрель 2024
3954Эртага, 10 апрель куни Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент метрополитени соат 04:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК маълум қилди.
Билдирилишича, бундай ташаббус ҳукумат томонидан билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг Рамазон ҳайити байрамини осойишта ва юқори кайфиятда ўтказишга бағишлаган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган ва унда Рамазон ҳайити байрамининг биринчи куни (10 апрель) республикадаги барча жамоат транспорти воситалари соат 4:00 дан 10:00 га қадар аҳолига бепул хизмат кўрсатиши белгиланганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь