Рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилди
Жамият
−
02 Февраль 2024 5388 1 дақиқа
Ўзбекистонда Рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилди. Бу ҳақда 1 февраль куни “Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармон билан Рақамли технологиялар халқаро маркази (International Digital Technology Center – “ENTERPRISE UZBEKISTAN”) ташкил этилди.
2024 йил 1 июндан 5 йилгача бўлган муддатга Марказда хорижий компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режим эксперимент тариқасида жорий қилинади.
Шунингдек, Марказ ҳудудида эксперимент тариқасида қуйидаги соҳаларда махсус ҳуқуқий режим жорий этилади:
- рақамли технологиялар соҳасида инновациялар, хизматлар ва бизнес маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш бўйича “тартибга солиш қумдони”ни жорий этиш;
- божхона ва солиққа тортиш;
- меҳнат муносабатлари;
- молия ва банк фаолияти;
- шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш;
- давлат хизматларини кўрсатиш;
- интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш;
- тижорат ва фуқаролик низоларини кўриб чиқиш.
Бунда Рақамли технологиялар вазирлиги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь