Рафинья “Реал” аъзосини мақтади

Спорт

image

“Барселона” ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Рафинья “Реал” вингери Родриго ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, ҳамюртини мақтаб ўтди.

“Мен учун Родриго ажойиб ўйинчи, тенги йўқ феномен. Мен кўрган энг зўрларидан бири. Уни керакли даражада қадрлашмайди ва менимча, бу адолатсизлик”, дейди Рафинья.

Жорий мавсумда Родриго барча турнирларда 50 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 100 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Родриго Рафинья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг