Рафаэль Надаль фаолиятини якунлади
Спорт
−
10 Октябрь
1845Машҳур испан теннисчиси Рафаэль Надаль спортдаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда у ўзининг X'даги саҳифасида маълум қилди.
Надаль тарихдаги энг муваффақиятли теннисчилардан бири ҳисобланади.
Надаль 209 ҳафта давомида дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлган, 14 марта Rolan Garros турнири бош совринини қўлга киритган, 22 марта “Катта дубулға" турнирида ғолиб чиққан ва икки марта Олимпия чемпиони бўлган. Теннисчи ўз карьераси давомида 92 та яккалик баҳсларида ғалаба қозонган.
Надалнинг ютуқлари ва теннисга қўшган ҳиссаси уни спорт тарихидаги энг ҳурматга сазовор ва таниқли шахслардан бирига айлантирган.