Рафаҳда операция бошлаш санаси келишиб олинди – Нетаньяху
Олам
−
09 Апрель
6867Исроил Ғазо секторининг Миср билан чегарасидаги Рафаҳ шаҳрида ҳарбий операция ўтказиш режаларидан воз кечмаяпти, унинг бошланиш санаси аллақачон аниқланган. Бу ҳақда яҳудий давлати Бош вазири Биньямин Нетаньяху маълум қилди.
"Бугун мен Қоҳирада бўлиб ўтган музокаралар ҳақида батафсил ҳисобот олдим. Биз ўз мақсадларимизга эришиш йўлида доимий ишлаяпмиз – биринчи навбатда, барча гаровга олинганларни озод қилиш ва ҲАМАС устидан тўлиқ ғалабага эришиш. Бу ғалаба учун Рафаҳга кириш ва у ердаги террорчилар баталонларини йўқ қилиш керак. Бу содир бўлади, сана белгиланди" , дейди Бош вазир.
Бироқ Нетаньяху аниқ саналарни айтмади.
Исроил Мудофаа вазири Йоав Галлант эса Исроил армияси Рафаҳга ҳужумга тайёргарлик кўриш мақсадида ўз бўлинмаларини Хон Юнусдан олиб чиқиб кетганини айтди.
Маълумот учун, Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида 1,5 миллион фаластинлик Исроил армияси ҳужумларидан бошпана топди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь