Радиация сабаб болалар боғчаси фаолиятини тўхтатди

Олам 2450
image

Кемерово вилоятида Мариинский шаҳар суди "Aлёнка" болалар боғчаси фаолиятини радиация хавфсизлиги бузилишини бартараф этиш учун 30 кунга тўхтатди, дея хабар беради Radiosputnik.

Ҳисобот шуни кўрсатадики, мактабгача тарбия муассасасининг болалар ухлаш хоналарида радиациянинг ўртача йиллик эквивалент мувозанатлик волуметрик фаоллиги нормадан тўрт баравар ошган.

"Ўйин хоналарида, тиббий хоналарда, ўқув хонасида ва болалар боғчаси мудири хонасида радиациянинг ҳаводаги ўртача йиллик эквивалент мувозанат волуметрик фаоллиги даражаси 218,14 дан 262,34 Бқ / м3 гача (нормаси 200 Бқ /дан ошмайди) Шу билан бирга, бинолардан бирининг залида (қабул қилиш гуруҳи) радон миқдори 392,6 Бқ / м3, катта гуруҳнинг ётоқхонасида эса 851,76 Бқ / м3 ташкил этди”, дейилади хабарда.

Болалар ва муассаса ходимларининг соғлиғига таҳдид, шунингдек, қоидабузарликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтни ҳисобга олган ҳолда, Кемерово вилояти Мариинский шаҳар суди болалар боғчасининг фаолиятини 30 кунга тўхтатди.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 34
Рейтинг: 2.9
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×