Раҳим Ҳакимов Президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган фармони билан Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Раҳим Ҳакимов янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. 

Қайд этилишича, Раҳим Расулжонович Ҳакимов Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган. Шу муносабат билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилган. 

Шунингдек, Муртаза Маматқулович Қаршибоев Президент маслаҳатчиси - Спичрайтери ўринбосари лавозимига тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made