Рэшфорд учун Германиядан таклиф чиқди

Спорт

image

Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” клуби вингери Маркус Рэшфорд учун Дортмунднинг “Боруссия”си даъвогарлар сафига қўшилди. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.

Манбага кўра, дортмундликлар Аморим билан келишмовчилик сабаб “Манчестер Юнайтед”дан кетмоқчи бўлиб турган Маркус Рэшфордни қўлга киритишга ҳаракат қилади. Бунинг учун “Боруссия”,  “Милан” ва “Ювентус” билан кураш олиб боради.

Маълумот ўрнида, Маркус Рэшфорд кетма-кет 6 та ўйинда “манкунианликлар” қайдномасига киритилмаяпти. Бу иш давом этаверса, англиялик футболчи клубдан кетиши эҳтимолдан йироқ эмас. 27 ёшли футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 55 миллион еврога баҳоланган. Дани Ольмонинг қиймати 60 миллион евро этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Боруссия Маркус Рэшфорд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг