QALAMPIR.UZ “Йил бренди” мукофоти билан тақдирланди

Бизнес

image

Жорий йилнинг 20 май куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси ҳамкорлари ва экспертлари томонидан ҳамда истеъмолчиларнинг очиқ овоз бериш натижаларига кўра “Йил бренди – 2022” VI мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

2015 йилдан буён фаолият юритиб келаётган QALAMPIR.UZ интернет нашри ушбу тақдирлаш маросимида ОАВ, блогерлар, ҳамжамиятлар, инфлюенсерлар номинациясида “Йил бренди” деб тан олинди. 

Мукофотни QALAMPIR.UZ интернет нашри асосчиси – журналист Қамариддин Шайхов қабул қилиб олди. 

“Йил бренди” мукофоти Ўзбекистон маркетинг уюшмаси томонидан тақдим этиладиган соврин бўлиб, 2023 йилда олтинчи марта ўтказилмоқда. Унда ўтган йилда Ўзбекистон бозорида энг самарали маркетинг ютуқларига эришган энг муваффақиятли брендлар мукофот билан тақдирланадилар.

Йилнинг энг яхши бренди 2022 мукофоти учун жорий йилнинг апрель ва май ойларида Telegram мессенжери орқали очиқ овоз бериш жараёнлари ташкил этилди. Унда 550 дан ортиқ абонент иштирок этган. Эксперт овоз беришда жами 203 нафар эксперт ва Уюшма ҳамкорлари қатнашган. 

QALAMPIR.UZ интернет нашри бугун Ўзбекистондаги энг топ оммавий ахборот воситалари учлигига киради. Сайтимизда кўришлар сони ойига 8 миллионни ташкил этади. Instagram’даги кузатувчиларимиз сони эса кундан кунга ортиб, айни вақтда 3 миллион 350 мингдан зиёдни ташкил этмоқда. Facebook’даги кузатувчилар эса 122 мингга етган. YouTube’да эса биз тайёрлаган кўрсатув, репортаж, интервью ва суриштирувларни томоша қилиш учун обуна бўлганлар 700 мингга яқин. Telegram – энг оммабоп майдон, ундаги барча каналларимиз обуначилари 280 мингдан кўп. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида QALAMPIR.UZ Ўзбекистондаги интернет оммавий ахборот воситалари ўртасида сўнгги икки йилда барқарор ривожланаётган ягона интернет нашри сифатида эътироф этилди. Сайт фойдаланувчилари 2020 йилдан буён 4 бараварга кўпайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Йил бренди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made