Лалаку йилнинг энг яхши бренди бўлди
Бизнес
−
20 Май
498214 йил давомида гигиеник махсулотлари харидорлар синовидан ўтган ва 2017-йилда Урта Осиёда илк трусикли таглик сифатида такдим килинган Lalaku бренди бугун “Йил бренди 2023” кўрик танловида ўз рақобатчиларини ортда қолдириб, Энг яхши таглик номинациясини қўлга киритди.
Ушбу тадбирга уни қўллаб-қувватлаш учун блогерлар Феруза Норматова, Dili.me (Дилшод Назаров), Ханна (Хонзода Қамбарова) ҳам ташриф буюрди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас, танловнинг иккинчи куни Lalaku "Йил бренди 2023" биринчи кўргазмасининг сертификатини ҳам қўлга киритди. Унда маҳсулотларга қизиқиш билдирган ҳомийлар ва харидорлар ҳам иштирок этди.
Янги туғилган чақалоқ дастлабки йилда 2,5 мингдан ортиқ таглик ишлатади. Бу унинг кунига камида 18-20 соат “тагликлар”лар билан ҳимояланишини англатади. Аммо сотиб олинган сифатсиз тагликлар боланинг терисига зарар етказишини билармидингиз? Статистик тадқиқотларга кўра, дунё бўйича 35 фоиз янги туғилган чақалоқлар тагликлар сабаб терининг зарарланишидан азият чекади. Шу сабабдан ҳам, Lalaku фарзандингизнинг соғлиғи ҳақида қайғурган ҳолда юқори сифатли тагликларини тақдим этади.
Компания гигиеник воситалар ишлаб чиқаришда Америка ва Туркиянинг энг олий навли хомашёларидан фойдаланади. Бу харидорларга экологик тоза ва сифатли маҳсулот тақдим этишни таъминлайди.
Бренд кенг ассортиментда товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Хусусан, ҳозирги кунга келиб “Lalaku”, “Yoyoki”, “Hopler”, “Peony”, “Monno”, “Enorme”, “Dielux”, “Sof gigiyenik” номлари остида 16 турдаги маҳсулотларни, жумладан, болалар тагликлари, аёллар гигиеник воситалари, катталар учун тагликлар, юз ниқоблари, нам салфеткалар, аёллар кўкрак қистирмалари, экологик тоза сақловчи қўлтиқ ости ёстиқчаларини ишлаб чиқаради.
Бундан ташқари, ота-оналар учун Lalaku тагликларининг янги иккита тури “Lalaku Ekonom” ҳамда “Lalaku Premium” тақдим этилди. Premium тоифадаги тагликлар майинлиги ва юмшоклиги билан бошка хар кандай тагликлардан ажралиб туради. Чунки унинг хомашёси буюртма асосида чет элдан олиб келинади.
Компаниянинг кўлами Ўзбекистон билан чегараланиб қолмаган. У дунёнинг етакчи давлатларига, жумладан, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Белоруссияга ҳам маҳсулотлар экспорт қилмоқда.
“2023 йилда эришган яна бир ютуғимиз Саудия Арабистонига экспортни йўлга қўйганимиздир. Бу ҳам катта натижа. Барчага маълумки, Саудия Арабистони ҳамма маҳсулотни ҳам қабул қилмайди. Бу доимий сифатнинг устида ишлаганимизнинг натижаси, деб биламан”, дейди компаниянинг Маркетинг бўлими бошлиғи.
Фарзандингиз учун маҳсулот танлаётганингизда энг муҳим жиҳатлардан бири сифат эканлигини унутманг! Lalaku сизга ҳам ҳамёнбоп, ҳам сифатли тагликларни таклиф этиш учун изланишдан тўхтамайди. Танловда адашманг!
LiveБарчаси