QALAMPIR.UZ мухбири нега судга киритилмади? Олий суд текширув бошлади
Жамият
−
23 Январь 2020
5346Олий суд Матбуот хизматига кўра, QALAMPIR.UZ мухбирининг жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судига киритилмагани юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганишлар натижасидан сўнг, бу ҳақда расмийлар томонидан батафсил маълумот берилади.
Жорий йилнинг 22 январь куни QALAMPIR.UZ мухбири Зафарбек Солижонов жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида Бекобод металлургия комбинати доирасида кўрилаётган жиноят иши бўйича очиқ суд мажлисига киритилмаганди.
Суд ёрдамчилари ва ички ишлар формасидаги Миллий гвардия ходимлари мухбирнинг кўрилаётган очиқ суд мажлисига киришига тўсқинлик қилганди. Сабаб сифатида раислик қилувчи судьянинг розилиги талаб қилишини кўрсатганди. Бўлаётган баҳсни раислик қилувчи Хайриддин Шермуҳамедов бир неча қадам нарида кузатиб турган ва бунга ҳеч қандай муносабат билдирмаган. У ишда иштирок этувчилар суд залига кириши билан суд мажлисини бошлаб юборган. Кейинроқ жараён бошлангани ва мухбир кечикканини важ қилиб, суд залига уни киргизмаганди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 23 январь куни мазкур ҳолат бўйича Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Олий судга мурожаат қилинган эди.