QALAMPIR.UZ мақоласидан кейин Абрам Ниёзовга ёрдам берилди

Жамият

image

Бир неча кун аввал, сайтимизда Жанубий Корея давлатида 2018 йилнинг июль ойидан буён оғир аҳволда шифохонада ётган Ўзбекистон фуқароси Абрам Ниёзов ҳақида мақола эълон қилинганди.

Унда шифохонанинг жонлантириш бўлимида қолаётган Абрам Ниёзовга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилганидек ёрдам кўрсатилмагани, беморнинг акаси Азизжон Оқиловга Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси томонидан ёрдам кўрсатилмагани, баёнот ёлғон маълумотларга асослангани қайд этилганди.

QALAMPIR.UZ мақоласидан кейин Азизжон Оқилов ёрдам сўраб мурожаат қилган масалалар ўз ечимини топа бошлаган.

Жорий йилнинг 5 апрель куни Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси Абрам Ниёзовнинг онаси Насиба Ғафурова ва синглиси Нозия Назимованинг Корея Республикасига бора олишлари учун виза муаммосини ҳал қилиб берган.

Азизжон Оқилов 13 апрель куни онаси ва синглиси Кореяга келишини маълум қилди. Шунингдек, кўрсатган ёрдами учун ТИВ ва элчихонага миннатдорлик билдирди. Унинг сўзларига кўра, укаси Абрам Ниёзовни Ўзбекистонда даволаш имкониятлари кўриб чиқиляпти.

“Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда укам Абрам Ниёзовни Ўзбекистонда даволаш бўйича хат чиқариш ниятида эканини маэлум қилганди”, деди Азизжон Оқилов.

Маълумот учун, Абрам Ниёзов Жанубий Кореяга Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали кетган. У Сеулдаги шифохонада даволангани учун шифохона 93 минг долларлик ҳисоб чиқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Абрам Ниёзов Азизжон Оқилов

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг