QALAMPIR.UZ аҳоли мурожаатлари бўйича журналистик суриштирувлар ўтказишни бошлайди

Жамият 3232
image

QALAMPIR.UZ сайти аҳоли мурожаатлари асосида журналистик суриштирувларни бошлашни режалаштирмоқда. Агар сизда ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан таҳририятга мурожаат этиш фикри бўлса, бунинг бир неча тартибини келтириб ўтамиз. 

Мурожаатнинг электрон усулда сайтнинг электрон почтасига, яъни info@qalampir.uz га юборишингиз мумкин.

Шунингдек, мурожаатларни таҳририятнинг мурожаатлар учун махсус очилган (90)-009-33-20 рақамига (@qalampir_murojaat) Telegram мессенжери орқали жўнатинг. 

Юборишни мақсад қилган мурожаатингизда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:
•    Исм-фамилия ва боғланиш учун телефон рақамингиз
•    Яшаш манзилингиз   
•    Мурожаатнинг қисқача мазмуни
•    Давлат мутасадди ташкилотларига мурожаат йўллаган ёки йўлламаганлигингиз.

Шу ўринда эслатма: икки фуқаро ёки юридик шахслар ўртасидаги муносабатлар ва келишмовчиликлар, оилавий низоларга асосланган мурожаатлар таҳририят томонидан ўрганилмайди.    
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 73
Рейтинг: 3.1
t
×
×