Путиннинг қароргоҳига ҳужум уюштирилди (видео)
Олам
−
03 Май 2023
34000Владимир Путиннинг қароргоҳи – Кремлга шу йилнинг 3 майга ўтар кечаси дронлар орқали ҳужум уюштирилди. Россия бу ишда Киевнинг қўли борлигини айтмоқда. Бу бўйича Россия Президенти маъмурияти хабар берди.
“Иккита учувчисиз учиш аппарати Кремлга қаратилди. Ҳарбийлар ва махсус хизматларнинг радар жанговар тизимларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида қурилмалар зарарсизлантирилди”, дейилган хабарда.
Маълум қилинишича, ҳужум оқибатида Владимир Путин жабрланмаган ва унинг иш тартиби ўзгармаган. Шунингдек, Кремль ҳудудига дроннинг бўлаклари қулаши оқибатида ҳам ҳеч ким жароҳат олмаган.
Россия томони бу ҳаракатларни Ғалаба куни ва 9-май паради арафасида Президентга суиқасд сифатида баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 май куни Россиянинг Брянск вилоятининг Унеча туманидан ўтган темир йўл портлатилган эди. Портлаш оқибатида юк поездининг локомотиви рельсдан чиқиб кетган.