Путиннинг қанча пули борлиги маълум бўлди

Бу қизиқ

image

Бугун, 30 январь куни Россия Марказий сайлов комиссияси (МСК) президентликка номзод ва амалдаги давлат раҳбари Владимир Путиннинг мол-мулки ва даромадлари ҳақида маълумот берди.

Маълумотларга кўра, Путиннинг олти йил давомидаги жами даромади 67 миллион 591 минг 875 рублни (750 минг АҚШ доллари) ташкил қилган. Шунингдек, унинг Москва (153,7 квадрат метр) ва Санкт-Петербургда (77 квадрат метр) квартираси, гаражи (18 квадрат метр) ва учта автомобили бор.

Қолаверса, Владимир Путин жами 54 416 604,52 рубль (тахминан 604 000 АҚШ доллари) бўлган 10 та банк ҳисоб рақамига ва Санкт-Петербург банкининг 230 та акциясига (ҳар бир акция учун 11,81 рубль) эгалик қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоевнинг қизи ва куёви Қозоғистоннинг энг бой одамларига айланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Москва Марказий сайлов комиссияси пул

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made