Путиннинг гапи учун Россия элчиси жавоб берди
Олам
−
22 Июль 2023
12208Кеча, 21 июль куни Россия Президенти Владимир Путин Польшанинг ғарбий ҳудудлари Сталиннинг “совғаси” эканини айтганди. Унинг бу гапи учун энди Россиянинг Варшавадаги элчиси Сергей Андреев жавоб берадиган бўлди. Бу ҳақда Польша ҳукумати раҳбари Матеуш Моравецкий ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.
Моравецкийнинг ёзишича, Путиннинг Польша ҳақидаги баёноти ортидан Россия элчиси мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига чақирилади.
Шунингдек, Бош вазир Сталинга қарши айблов қўйиб, уни “юз минглаб полякларнинг ўлими учун жавобгар бўлган ҳарбий жиноятчи” деб атаган.
“Тарихий ҳақиқат муҳокама учун очиқ эмас”, дея қўшимча қилган Польша Бош вазири.
Бугун, 22 июль куни эса Полша Ташқи ишлар вазири ўринбосари Павел Яблоньски Россия элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилгани ва қисқа учрашув бўлганини маълум қилган.
“Элчи Россия Президентининг баёнотлари, шунингдек, Россия Федерациясининг Польша ва унинг иттифоқчиларига қарши бошқа нодўстона ҳаракатлари муносабати билан чақирилди”, деган Павел Яблоньски.