Путиннинг Донбассга бормоқчилиги айтилди
Олам
−
09 Ноябрь 2022
8101Россия Президенти Владимир Путин Донбассга ташриф буюради, бироқ ҳозирча бундай сафар учун аниқ режалар йўқ. Бу ҳақда бугун, 9 ноябрь куни журналистларга давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Ҳозирча аниқ режалар йўқ, лекин Путин Донбассга борадиган вақт келишига шубҳа қилмайман, албатта. Бу [вақт] Россия ҳудудлари ва у (Путин) ўша ерда бўлади”, дейди Кремль вакили.
Россия Президентининг Индонезиядаги йигирмалик (G20) йиғилишидаги иштирокини изоҳлар экан, Песков Кремль турли форматларни муҳокама қилишда давом этишини айтди.
Бундан ташқари, Кремль вакили Москва АҚШ Конгрессига 8 ноябрь куни бўлиб ўтган оралиқ сайлов натижаларини таҳлил қилаётганини таъкидлади.
“Биз ҳамма нарсани ташлаб, томоша қилдик дейиш ҳам мумкин эмас. Бизнинг ишимиз жуда кўп, улар биз учун муҳимроқдир. Лекин, албатта, биз келаётган маълумотларни синчковлик билан таҳлил қилмоқдамиз”, дейди Песков.
Унинг фикрича, АҚШ Конгрессига сайловлар Россия-Америка муносабатларига ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайди, алоқа ҳозирча ёмон бўлиб қолади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15