Путиннинг арзанда вазири ким? Президент жавоб берди
Олам
−
24 Декабрь 2021
15428Президентнинг ҳукумат вазирлари орасида фаворитлари бўлиши мумкин эмас ва бу ҳеч қачон содир бўлмаган. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин йиллик матбуот анжуманида маълум қилди.
“Мен йиллар давомида кўп одамлар билан ишлаб келяпман ва уларни яхши биламан. Аммо, агар бирор жойда улар етарлича ишламаётганликларини ёки қандайдир ўткир бурчакларни айланиб ўтишга ҳаракат қилишаётганини кўрсам, шахсий муносабатларимиздан қатъи назар мен биз ишлаётган масалаларга тўғри муносабатда бўлишга интилишимиз кераклигини ҳар доим ҳамкасбларимга таъкидлайман”, деган у.
Давлат раҳбари пандемияни бартараф этиш бўйича олиб борилган ишлар натижаларидан келиб чиқиб, Президент маъмуриятининг айрим ходимлари ҳам, ҳукумат аъзолари ҳам мукофот пули олишга муносиб, деб ҳисоблашини айтган. Аммо у Вазирлар Маҳкамасининг умумий фаолиятини баҳолаш ниятида эмаслигини таъкидлаган.
“Гап ким яхши ёки ёмон эканлигида эмас. Гап шундаки, биз бу жараённи қандай бошқарамиз. Биз ҳамманинг самарали ишлашини таъминлашга ҳаракат қиляпмизми ёки йўқми?”, дея хулоса қилган Путин.
Журналистлардан бири Путинга “Вазирлардан қайси бири сизга ёқади? Мана сиз Шойгу билан Тайгада дам олмоқдасиз. Нега Мишустинни ўзингиз билан олиб кетмайсиз?” деб сўраган.
Президент эса нега Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан таътилга Сибирга борганини, бироқ Бош вазир Михаил Мишустинни ўзи билан олиб кетмаганини ҳазил билан тушунтирган.
“Яҳудийларнинг эски ҳазилини эсланг, дўконда ким қолади, ким ишлайди?” деган Путин.