Путинни лаънатлаган россиялик депутат қидирилмоқда
Олам
−
18 Январь
12526Россия Президенти Владимир Путинни танқид қилган ва Украинадаги урушга қарши чиққан Пермь шаҳар думаси депутати Сергей Медведев халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда “Meduza” маълум қилди.
Нашрнинг ҳуқуқ-тартибот идораларига яқин манбаси иддао қилишича, Медведев жорий йилнинг 13 январь куни Россияни тарк этиб, Қозоғистонга ўтиб кетган.
15 январь куни депутатнинг ўзи "59.ru" сайти мухбири билан суҳбатда мамлакатни тарк этмаганини айтган, бироқ қаердалигини аниқлаштиришдан бош тортган. Шунингдек, Медведев ўзини Пермнинг Ленинский тумани полицияси ҳам суҳбатга чақирганини айтган.
Гап шундаки, депутат 2023 йилнинг 31 декабрь куни ижтимоий тармоқларда "Махсус ҳарбий операция" ва мамлакат президентини танқид қилган постини эълон қилган.
“Бу қирғинни уюштирган махлуққа лаънат бўлсин! Юз минглаб одамларнинг ҳалок бўлишида айбдорлар шафқатсиз жазоланиши керак! Россияда нима бўлаётганини кўриш даҳшатли. Ғазабдан жинни бўлганлар – алданганлар, ўзингизга келинг! Россия, уйғон! Сени ўлдиришяпти!", деб ёзган у.
Депутат 11 январь куни Россия Федерацияси Коммунистик партиясидан чиқариб юборилган.
Манбанинг таъкидлашича, Медведев охирги депутатлар йиғилишида ҳам иштирок этмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрь ойида Россия Президенти Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси, мухолифатчи Алексей Навальний бирдан ғойиб бўлиб қолган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь