Путиндан интервью олган журналист Зеленский билан ҳам суҳбатлашаётганини эълон қилди
Олам
−
04 Июль
6809Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик журналист Такер Карлсонга интервью беришга рози бўлди. Бу ҳақда журналист Х ижтимоий тармоғида ёзди. Карлсон интервью тез орада эълон қилиниши мумкинлигини қўшимча қилди.
“Биз икки йил давомида, айниқса феврал ойида Путин билан бўлган суҳбатдан кейин қизғин ҳаракат қилдик. Гап америкаликларга ўз мамлакатининг дунёдаги позициясини бутунлай ўзгартираётган можаро ҳақида керакли маълумотларни етказишда”, деб ёзган Карлсон.
Эслатиб ўтамиз, 9 февраль куни Такер Карлсон Россия Президенти Владимир Путин билан 2 соату 7 дақиқа давом этган интервьюсини чоп этганди. Суҳбат Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар, Украинадаги можаро, шунингдек, Россия томони ва НАТО ўртасидаги алоқаларга бағишланди. Журналистнинг тушунтиришича, у Россия Президенти билан гаплашишга қарор қилган, чунки америкаликлар Россия ва Украинада нималар бўлаётганидан бехабар. Кейинроқ Такер Карлсон Владимир Зеленский интервью олиш учун “кўплаб сўровларни” рад этганини айтди.
LiveБарчаси