Путиндан Байденгача. Мустақиллик куни билан Мирзиёевни кимлар табриклади?
Жамият
−
01 Сентябрь 2023
11168Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсат, жамоат ва дин арбобларидан табриклар келмоқда.
Табрикномаларда Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги ўрни ва нуфузи ортиб бораётгани алоҳида таъкидланган, шунингдек, Президентга янги муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.
Шавкат Мирзиёевга Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, АҚШ Президенти Жозеф Байден, Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған, Франция етакчиси Эммануэль Макрон, Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер, Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму, Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари табрик йўллаган.
Шунингдек, Ўзбекистон Президентига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Эрон Ислом Республикаси Президенти Сайид Иброҳим Раисий ҳам табрикномалар юборган.
Бундан ташқари, қутлов йўллаганлар орасида Беларусь фуқароси Александр Лукашенко, Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ва Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум, Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Мансур бин Зоид Ол Наҳаён, Қатар Давлати Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Қатар Давлати Амири ўринбосари Абдулла бин Ҳамад Ол Соний, Ўмон Султони Ҳейсам бин Тариқ, Венгрия Президенти Каталин Новак, Япония Императори Нарухито, Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодо, Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб, Бельгияликлар Қироли Филипп, Руминия Президенти Клаус Вернер Йоханнис, Словения Республикаси Президенти Наташа Пирц Мусар, Чехия Республикаси Президенти Петр Павел, Фаластидан Давлати Президенти Маҳмуд Аббос, Швейцария Конфедерацияси Федерал Президенти Алан Берсе, Эстония Республикаси Президенти Алар Карис, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бош котиби Сергей Лебедев, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин,Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброхим Тоҳа, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирийлар ҳам бор.
Ўз навбатида, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳам Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати номидан Ўзбекистон халқини мустақиллик куни билан табриклаган.