Путин жиноятчиларни армияга олишга рухсат берди
Олам
−
12:56 3692 1 дақиқа
Россия Президенти Владимир Путин оғир жиноятлар учун судланган шахслар билан Мудофаа вазирлиги ўртасида шартнома тузишга рухсат берувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда “RuNews24” хабар берди.
Расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган қонунга мувофиқ, энди айрим оғирроқ жиноятлар учун судланган шахслар ҳам Россия Қуролли кучлари билан шартнома тузиши мумкин. Янги рўйхатга нақд пул контрабандаси, жиноий тўда ёки уюшган жиноий ҳамжамиятда иштирок этиш, қўриқланадиган объектларга ноқонуний кириш каби жиноятлар киритилган.
Шунингдек, терроризмга қарши муҳофаза қоидаларини бузиш, стратегик товарлар ва маданий бойликлар контрабандаси, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласи ҳамда Қизил китобга киритилган ноёб ҳайвон ва ўсимликлар савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун судланганлар ҳам шартнома тузиш имкониятига эга бўлади.
Путин шу билан бирга Жиноят кодексига тегишли ўзгартишларни ҳам имзолаган. Уларга кўра, ушбу тоифадаги маҳкумлар ҳарбий хизматни ўташ шарти билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши механизми янгиланган. Қонун ўзгаришлари армия сафига жалб қилиниши мумкин бўлган шахслар доирасини кенгайтиришга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг камида 24 ҳудудидаги 70 дан ортиқ таълим муассасасида талабаларни Украинадаги урушга жалб қилиш ишлари олиб борилаётгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси