Путин Зеленский билан гаплашиб олишга тайёр – Кремль
Олам
−
27 Сентябрь 2022
23739Россия Президенти Владимир Путин Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған билан суҳбатда Россия Федерацияси Украина билан музокараларга тайёрлигини, бироқ вазият ўзгарган сари уларнинг шартлари ҳам ўзгариб боришини айтди. Бу ҳақда бугун, 27 сентябрь куни журналистларга Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Президент, албатта, Россия музокараларга тайёрлигини сақлаб қолишини айтди, бироқ вазият ўзгарган сари шартлар ҳам ўзгариб бормоқда”, дейди Песков.
Кремль матбуот котиби музокаралар бўйича принцип ўзгармаслигини қўшимча қилди ва Путин Эрдўғанга Украина томони музокара йўлидан кетаётганини таъкидлаганини эслатди.
“Умуман олганда, принцип ўзгармади – “махсус ҳарбий операция”нинг барча мақсадлари етиш. Шунингдек, мулоқотларда Украина томони музокаралар йўлидан бутунлай чиқиб кетгани, шу сабабли “махсус ҳарбий операция” давом этаётгани айтилди”, дейди Песков.
Аввалроқ Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Эрдўған билан Самарқандда бўлган суҳбатда Путин Киев билан мулоқотга қайтиш имкониятини тан олганини маълум қилганди.
Шунингдек, Туркия Президенти кеча, 26 сентябрь куни Анқарада Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида олдида турган энг катта мақсадларидан бири Россия ва Украина Президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленский ўртасида учрашув ташкил этиш эканини айтганди.
LiveБарчаси