Эрдўған Путин ва Зеленский билан боғлиқ энг катта мақсадини айтди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 26 сентябрь куни Россия ва Украина Президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленскийнинг учрашувини имкон қадар тезроқ ташкил этишни ўз мақсади деб билишини айтди. 

"Биз дон йўлагини ташкил этиш ва ҳарбий асирларни алмашиш билан бошланган жараён давом этаётганидан жуда фахрланамиз. Энди бизнинг мақсадимиз  – урушни тўхтатиш учун Россия ва Украина раҳбарларининг учрашувини имкон қадар тезроқ ташкил этиш”, дейди Туркия Президенти Анқарада Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича матбуот анжуманида. 

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия ҳам Россия, ҳам Украина билан мулоқотни давом эттириб, дипломатик соҳада сезиларли муваффақиятларга эришган. Туркия Президенти Украинадан ғалла йўлаги орқали аллақачон 5 миллион тоннадан ортиқ озиқ-овқат экспорт қилинганини айтди. 

Бундан ташқари, Эрдўған Туркиянинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорлигини кенгайтириш тарафдори. 

Москва ҳар доим Киев билан музокараларга тайёрлигини билдирган, бироқ Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, ҳозир Украина билан музокаралар олиб бориш истиқболлари йўқ. Эрдўғаннинг Россия ва Украина Президентлари ўртасидаги музокараларни ташкил этиш таклифи долзарблиги ҳақида гапирар экан, Песков ҳозир бунинг учун ҳеч қандай шарт-шароит йўқлигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

511

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг