Путин ЕОИИ саммити вақтида Тўқаевга хат ёзган ва уни Жапаров орқали узатган (видео)

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Москвадаги ЕОИИ саммити чоғида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга мактуб ёзган. Кейин хатни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров орқали узатган. Бу ҳақда “Москва. Кремль. Путин” дастурининг Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг сўнгги йиғилишига бағишланган сонида сўз борди.

Кадрларда Қозоғистон раҳбари хабарни ўқиб, Россия Президентига бош ирғагани ва ёзувни чўнтагига солиб қўйганини кўриш мумкин. Шундан сўнг, Қозоғистон раҳбари ўз ёрдамчиларини чақириб, уларга ўзи ёзган хатни топширган.

Видеолар тарқалгач, Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Руслан Желдибай Путиннинг саммит чоғида Тўқаевга берган мактубининг мазмунини очиқлаган. 

“Ушбу хатда ЕОИИ раҳбарларининг тор доирадаги учрашувида берилган саволга Россия томонининг жавоби бор эди. Гап қозоғистонлик юк жўнатувчиларнинг Россия темир йўллари орқали ички тарифлар бўйича юк ташиш имконияти ҳақида бўлди. Россия ҳукумати Қозоғистонга йўналтирилган товарларга имтиёзли тариф қўлланилиши мумкин, Россия орқали транзит ўтаётган товарларга эса экспорт божлари қўлланилиши керак, деб ҳисоблайди. Президент {Тўқаев} ҳукуматимизга 2015 йилда ЕОИИни ташкил этиш тўғрисидаги битим тамойиллари асосида Россия томони билан ушбу масала бўйича музокараларни давом эттириш бўйича топшириқ ёзилган хатни топширди”, деган Руслан Желдибай.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Москвадаги Катта Кремль саройида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида Россия Президенти Владимир Путин, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь фуқароси Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович иштирок этган. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев видеоалоқа орқали қатнашган. Йиғилишга Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон ва Озарбайжон Президент Илҳом Алиев ҳам таклиф қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қозоғистон Путин ЕОИИ Садир Жапаров Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг