Путин яна президентликка номзодини қўядими?

Олам

image

Владимир Путин 2024 йилги сайловларда президентликка номзодини кўрсатиш бўйича ҳали ҳеч қандай қарор қабул қилгани йўқ. Бу ҳақда Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.

У “Коммерсант” газетасининг Россия Президенти маъмурияти гўёки Путин номзодини сайловга кўрсатиш бўйича бўлажак ташаббус гуруҳи таркибини муҳокама қилаётгани ҳақидаги мақоласига шундай изоҳ берди:

“Бу мавзуга сиёсатшунос ва мутахассисларнинг эътибори тобора ортиб бораётгани аниқ. Ҳозирча бу борада бирор қарор қабул қилингани йўқ. Эълон қилиш вақти яқинлашаётгани аниқ. Аммо ҳозирча қарорлар йўқ. Улар мавжуд бўлганда, биз сизга хабар берамиз”.

Песков берган маълумотларга кўра, Россия Президенти Владимир Путин 15 ноябрь куни мамлакат сайлов органлари вакиллари билан учрашади.

Унинг аниқлик киритишича, учрашув Россия Федерациясининг замонавий сайлов тизимининг 30 йиллигига тўғри келади.

Маълумот учун, Россия Федерациясининг амалдаги сайлов қонунчилигига мувофиқ саккизинчи Россия Федерацияси Президенти сайлови 2024 йил 17 мартда ўтказилиши керак. Сайлов санаси бўйича якуний қарор Россия парламентининг юқори палатаси томонидан камида юз (2023 йил 8 декабрь) ва тўқсон кундан кечиктирмай (2023 йил 18 декабрь) овоз бериш кунига қадар қабул қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Россия президенти сайлови

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made