Путин ядро қуролига эга давлатларни инсониятни сақлаб қолишга чақирди
Олам
−
15 Январь 2020
5653Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин Федерал Мажлисда мурожаат йўллагани ҳақида хабар берган эдик. Давлат раҳбари ушбу йиғилишда турли мавзулар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Президентнинг фикрига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ядро қуролга эга беш доимий аъзоси глобал уруш таҳдидининг олдини олиш учун зарур ишларни бошлашлари керак.
“Бунинг учун сиёсий ирода, донолик ва жасорат кўрсатиш керак. Вақт умумий жавобгарлигимиз ва реал ҳаракатни талаб қилмоқда. Бу борада Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъсисчи давлатлари ўрнак кўрсатишлари лозим. Айнан ядровий қуролга эга бешта “держава” давлатлари инсониятни сақлаб қолиш ва барқарор ривожланиши учун алоҳида масъулиятга эга”, - деди Путин ўз мурожаатида.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу давлатлар “замонавий халқаро муносабатларнинг сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий томонларини тўла ҳисобга оладиган, сайёрада барқарорликни таъминлаш бўйича янгича ёндашувларни ишлаб чиқиши зарур.
Унинг таъкидлашича, бу мақсад йўлида Россия қизиқиш билдирган ҳар бир давлат билан ҳамкорлик қилишга тайёр. “Биз ҳеч кимга таҳдид солишни истамаймиз”, - деган Владимир Путин.
Сарвар Анвар ўғли