Путин ва Трампнинг учрашиш жойи ҳақида гапиришга ҳали эрта – Песков
Олам
−
13 Январь
1669Россия Президенти Владимир Путин ва республикачи Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришганидан сўнг унинг эҳтимолий учрашуви қаерда бўлиши ҳақида гапиришга ҳали эрта. Бу ҳақда бугун, 13 январь куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Унинг ушбу баёнотига охирги кунларда Сербия, Швейцария ва бошқа давлат расмийларининг Трамп ва Путин ўртасидаги учрашувнинг манзили сифатида ўз мамлакатларини кўрсатиши сабаб бўлди.
“Кўпгина давлатлар ўз ҳудудларини тахминий алоқалар ўтказилиши мумкин бўлган жойлар сифатида таклиф қилмоқда. Бу мавзу ҳақида гапиришга ҳали эрта, чунки ҳали музокараларга жиддий тайёргарлик кўрилаётгани йўқ”, деган у.
У ушбу масалага Вашингтондаги маъмурият ўзгаргандан кейин кўпроқ тўхталишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги вакили Николас Бидо жорий йилнинг 10 январ куни чоп этилган маҳаллий “Le Теmps” нашрига берган интервьюсида АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида кутилаётган учрашув Швейцарияда бўлиб ўтиши мумкинлигини айтганди. Дипломатнинг сўзларига кўра, Швейцария АҚШ ва Россия раҳбарларининг саммитини сўраса, уни ўтказишга тайёр.
LiveБарчаси