Путин ва Трамп икки соатдан кўпроқ вақт суҳбат қилди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп телефон орқали мулоқотини якунлади. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Суҳбат Москва вақти билан тахминан соат 17:00 да бошланган ва икки ярим соат давом этган. Мулоқот давом этаётган пайтда Оқ уй аппарати раҳбарининг ўринбосари Дэн Скавино уни “яхши ўтмоқда” деб таъкидлаган.

Бу суҳбат Дональд Трамп Оқ уйга қайтганидан бери Россия ва АҚШ Президентлари ўртасидаги иккинчи мулоқот бўлди. Аввалги суҳбат 12 февраль куни бўлиб ўтган ва бир ярим соат давом этган.

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков суҳбатнинг асосий мавзуси икки томонлама муносабатлар ва Украинадаги вазиятни тартибга солиш масалалари бўлишини маълум қилганди. Шунингдек, у музокаралар якунида Президент Путиннинг баёнот бериши режалаштирилмаганини билдирган.

Ўз навбатида, Дональд Трамп суҳбат давомида ҳудудий келишув масалалари ва атом электр станцияларини назорат қилиш мавзуларини муҳокама қилиш ниятида эканини билдирган.

“Сизни энг яхши тарзда хабардор қиламиз”, деган Песков суҳбат якунлари ҳақида Кремль қандай маълумот бериши тўғрисидаги саволга жавобан.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Владимир Путин Дональд Трамп суҳабат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг