Путин ва Си Цзиньпин Кремлда нима еб, нима ичгани очиқланди
Олам
−
21 Март 2023
18904Россиялик журналист Павел Зарубин Россия етакчиси Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг кечки овқат менюси нималардан иборат эканини очиқлади. Унинг айтишича, икки раҳбарнинг кечки овқати етти таомни ўз ичига олган.
Биринчи таомга Узоқ Шарқ денгиз маҳсулотлари берилган. Етакчилар кейин бедана ва қўзиқоринли креп, пирог билан cтерлядь балиқ шўрваси, анор шарбатини татиб кўрган.
Шундан сўнг, уларга сабзавотли "Печора" нельмаси ёки олча соуси билан кийик гўштини танлаш таклиф этилган. Десертга эса "Павлова" ширинлиги тортилган.
Кечки овқатга Россиянинг "Усадьба Дивноморское" вино заводидан иккита “Шарқий ёнбағир” ва “Ғарбий ёнбағир” винолари ҳамроҳ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Хитой раҳбари кеча, 20 март куни Россияга борган, Кремлда Владимир Путин билан учрашган эди. Унинг ташрифи 22 мартгача давом этади.