Путин ва Раҳмон яқин кунларда Москвада учрашади
Олам
−
05 Октябрь
3613Россия ва Тожикистон Президентлари Владимир Путин ва Имомали Раҳмон “яқин кунларда” Москвада учрашади. Бу ҳақда Путин Тожикистон раҳбарига туғилган куни муносабати билан йўллаган табрик телеграммасида ёзган. Табрик матни Имомали Раҳмоннинг матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
“Яқин кунларда Москвада бўлиб ўтадиган учрашувимиз арафасида, муҳтарам Имомали Шарифович, сизга чин қалбимдан мустаҳкам соғлик, осойишталик ва ҳукумат фаолиятида янги муваффақиятлар тилайман”, деб ёзган Путин.
Россия Президенти Раҳмоннинг стратегик шериклик ва “давлатлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни” мустаҳкамлаш борасидаги “доимий саъй-ҳаракатларини” юқори баҳолашини қўшимча қилган.
“Сиз ватандошларингиз орасида ҳам, жаҳон миқёсида ҳам ҳақли равишда юксак ҳурмат-эҳтиромга эгасиз, Тожикистон сизнинг раҳбарлигингизда минтақавий ва халқаро муносабатларда муҳим конструктив роль ўйнаб, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўлидан муваффақиятли бормоқда”, дейилади телеграммада.
Имомали Раҳмон 1952 йил 5 октябрда Тожикистоннинг Хатлон вилояти Данғара шаҳрида туғилган. Бугун 72 ёшни қаршилаган сиёсатчи 1994 йилдан буён Тожикистон Президенти лавозимида ишлаб келмоқда.
Маълумот учун, кеча, 4 октябрь куни Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков келаси ҳафта Россия Федерациясида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтиши, 7 октябрь куни кечқурун эса Ҳамдўстлик мамлакатлари раҳбарлари Москвага келиши, Путин ҳам тадбирда иштирок этишини билдирди. 7 октябрь куни Путин ҳам 72 ёшга тўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь