Путин ва Лукашенко учрашуви бошланди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин беларуслик мавқедоши Александр Лукашенко билан музокараларни бошлади. Икки давлат раҳбарларининг бу йилги илк учрашуви Москва яқинидаги Ново-Огарёво қароргоҳида бўлиб ўтмоқда. 

Кремль матбуот хизматида қайд этилганидек, кун тартибидан икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликни, шунингдек, Иттифоқ доирасидаги интеграцион ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари бор. 

Москвага ташрифи арафасида Лукашенко Путин билан суҳбатда хавфсизлик, мудофаа ва икки давлат ҳукуматларининг иқтисодий соҳадаги кўрсатмаларини бажариш масалаларига тўхталиб ўтишни режалаштираётганини маълум қилди. Беларусь президенти, хусусан, республикада қўшинларни қўшма гуруҳлаш масаласи муҳокама қилиниши мумкинлигини истисно этмай, икки давлат ҳарбийлари тажовузни қайтаришга тайёр туриш мақсадида жанговар мувофиқлаштириш ишларини олиб бораётганини таъкидлади. У айтиб ўтган бошқа мавзулар қаторига энергия ва импорт ўрнини босиш киради. 

Сўнгги бор давлат раҳбарлари ўтган йилнинг декабрь ойи охирида Санкт-Петербургда учрашиб, у ерда МДҲнинг норасмий саммити бўлиб ўтган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made