Путин ва Кабаеванинг ўғли Швейцария фуқаролигисиз қоладиган бўлди

Олам 15010
image

Россия Президенти Владимир Путин ва Олимпиада чемпиони Алина Кабаеванинг ўғли Швейцария фуқаролигини ололмайди. Чунки мамлакат парламенти Швейцария ҳудудида туғилганларга фуқаролик тақдим этиш тўғрисидаги қонунни қабул қилишдан бош тортган. Бу ҳақда “Le News” хабар берди.

Бу таклифни Женевадан федерал депутат Стефания Прециозо Бату билдирган, бироқ 112 парламентарий ташаббусга қарши овоз берган. 

Швейцариянинг “SonntagsZeitung” газетасига кўра, Кабаева 2015 ва 2019 йилларда Путиннинг икки ўғлини дунёга келтирган. Исми ошкор қилинмаган манба улардан биринчиси Швейцариянинг Лугано шаҳарчасидаги нуфузли клиникада, иккинчиси эса Москвада туғилганини айтган.

Агар Швейцарияда тегишли қонун қабул қилинган бўлса, Кабаева ва Путиннинг ўғли 18 ёшга тўлганда автоматик равишда мамлакат фуқаролигини олишлари мумкин эди. 

Маълумот ўрнида, гимнастикачи Алина Кабаева Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг маъшуқаси сифатида кўрилади. У Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва Канаданинг санкциялари рўйхатига киритилган эди. 

Март ойи бошида оммавий ахборот воситалари Кабаева болалари билан Швейцарияда бўлганини ёзган эди. Ғарб журналистларининг ёзишича, Олимпиада чемпионининг етти ёшли эгизак қизлари ҳам бор.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 645
Рейтинг: 3
Теглар
t
×