Путин ва Эрдўған нималарни муҳокама қилди?

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Президенти Владимир Путин Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда  Кремль веб-сайтида хабар берилган.  

Хабарга кўра, давлатлар раҳбарлари COVID-19 тарқалишига қарши курашиш масалалари ҳақида гаплашган. 

Таъкидланишича, томонлар суҳбат давомида "Спутник V" вакцинасини биргаликда ишлаб чиқаришга тайёрлигини билдирган. 

"Эрдўған эпидемияга қарши Туркия Ҳукумати томонидан олиб борилаётган чоралар ҳақида гапирди. Хорижий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифалардан биридир. Туркияга ташриф буюрган Россия фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида энг яқин алоқаларни сақлашга келишиб олинди", дейилган хабарда. 

"Чет эллик сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифалардан бири, Россия фуқароларининг соғлиғини муҳофаза қилиш учун ҳамма нарса қилинмоқда", деган Эрдўған. 

 

Шунингдек, Путин Эрдўған билан муқолотда Украинадаги ички зиддиятни бартараф қилиш бўйича ўз нуқтаи назарини баён қилган.

Суҳбат давомида Россия Федерацияси ва Туркия Президентлари Суриядаги вазиятга ҳам тўхталиб ўтган. 

Путин ва Эрдўған вазиятни барқарорлаштиришда ва музокараларни йўлга қўйишда Россия ва Туркиянинг роли муҳим эканини таъкидлаган.

Аввалроқ, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга қўнғироқ қилгани ҳақида хабар берилганди. Улар суҳбат чоғида Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазият, Озарбайжон, Россия Президентлари ва Арманистон Бош вазирининг 2020 йил 10 ноябрь ва жорий йил 11 январдаги баёнотларига мувофиқ ҳолда вазиятни янада барқарорлаштириш масалаларини муҳокама қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Эрдўған

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг