Путин ва Эрдўған нималарни келишиб олди? 

Олам 6905
image
-

Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия Президени Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали музокара ўтказди.  

Таъкидланишича, сиёсатчилар коронавирусга қарши курашни, шу жумладан, Туркиядаги мавжуд вазиятни муҳокама қилган. 

"Россиянинг ушбу йўналишда амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлиги таъкидланди. Хусусан, шу ойдан бошлаб Россиянинг "Спутник V" вакцинасини етказиб бериш тўғрисида гаплашдик", дейилган Кремль матбуот хизмати хабарида. 

Бундан ташқари, Туркияда "Спутник V" вакцинаси ишлаб чиқарилиши ҳам мумкин. 

Эрдўғанга кўра, бу вазиятни тубдан яхшилашга ва туризм соҳасидаги ўзаро алоқаларни оширишга имкон беради. 

Шунингдек, Путин ва Эрдўған минтақавий муаммоларга ҳам тўхталиб ўтган. Улар, хусусан, Суриядаги, Ливиядаги вазиятни, тан олинмаган Тоғли Қорабоғдаги можарони ҳам муҳокама қилган. 

Аввалроқ, Туркия жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Россия билан парвозларни тиклашга тайёрлиги маълум бўлганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 270
Рейтинг: 3
Теглар
t
×