Путин ўзининг қадрдон “ҳамсояси” билан телефонда мулоқот қилди

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бугун, 22 июль куни Беларусь фуқароси Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль хабар бермоқда. 

Суҳбатда халқаро мавзулар муҳокама қилинган.  

“Владимир Путиннинг хорижий давлатлар етакчилари, жумладан Теҳрон билан яқиндаги алоқаларини ҳисобга олган ҳолда халқаро кун тартибидаги қатор мавзулар юзасидан фикр алмашилди”, дейилади Кремль хабарида. 

19 июль куни Путин Теҳронга ташриф буюрди ва у ерда икки томонлама музокараларнинг бир неча раундида ва Остона “учлиги” саммитида иштирок этди. 

Бундан ташқари, Путин ва Лукашенко суҳбатда икки томонлама мавзуларга тўхталган. 

Икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган, асосий эътибор савдо-иқтисодий соҳада ўзаро манфаатли аниқ лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган. 

Улар, шунингдек, Россия-Беларусь шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини тасдиқлаган. Олий даражадаги мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олганлар.

Беларуснинг “Бельта” ахборот агентлигига кўра, суҳбатнинг асосий мавзуси икки томонлама ҳамкорлик бўлган. Иқтисодиёт соҳасидаги бир қатор муҳим масалалар, жумладан, импорт ўрнини босиш бўйича аниқ лойиҳалар муҳокама қилинган. 

Бундан ташқари, суҳбатда Беларусь Республикасининг Россия Федерациясидаги янги элчисини тайинлаш бўйича келишиб олинган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Алексаднр Лукашенко

Баҳолаганлар

306

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг