Путин ўзини ва дунёни ХХ асрга қайтармоқчи – герман сиёсатдони

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин бутун дунёни ХХ асрга “катапулт” қилишга уринмоқда. Германия парламенти – Бундестагнинг Ташқи сиёсат қўмитаси раиси, социал-демократ Майкл Ротнинг фикрича, Россия раҳбари икки қутбли дунё тартибини қайта тикламоқчи.

“Европа Иттифоқининг бўлинишига йўл қўйиб бўлмайди. Путин икки қутбли дунё тартибини қайта тиклашга интилиб, ўзини ва бутун дунёни ХХ асрга қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Аммо биз бу рус ўйинига тортилиб, ўтмиш риторикасини қабул қилмаслигимиз керак”, деди Рот “Handelsblatt” газетасига берган интервьюсида.

Бундан ташқари, демократ Россияга қарши қаттиқ санкциялар жорий этиш тарафдори. Чекловлар муаммоли “Шимолий оқим-2” газ қувурига ҳам дахл қилиши мумкин. 

“Агар Россия Украинага бостириб кирса, Германия қаттиқ санкциялар жорий қилиши ва Болтиқбўйи газ қувурини шубҳа остига қўйиши керак. “Шимолий оқим” ҳар доим сиёсий лойиҳа бўлиб келган”, деди у.

Маълумот учун, Оқ уй Матбуот котибининг Россия январь-февраль ойларида Украинага бостириб киришни режалаштираётгани ҳақидаги баёноти ортидан дунё эътибори яна Шарқий Европага қаратилди. Бунгача дунё Қозоғистондаги тартибсизликларни диққат билан кузатиб келаётганди.

Россия томони Оқ уй баёнотини асоссий ва ахборот босими уюштиришга уриниш деб баҳолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

731

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг