Путин “ўта мушкул аҳволда” қолди – Байден
Олам
−
20 Октябрь 2022
18479Россия Президенти Владимир Путин “ўта мушкул аҳволда” қолган ва шу учун Украина фуқароларига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўляпти. АҚШ Презденти Жо Байден кеча, 19 октябрь куни Оқ уйда журналистлар саволларига жавоб бериб айтиб ўтди.
“Менимча, Владимир Путин ниҳоятда қийин аҳволда қолди ва бу, менимча, унинг ягона мавжуд воситаси – Украинанинг алоҳида фуқароларига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиб, уларни қўрқитиш ва таслим бўлишга ундашдир”, деган Байден.
Бу АҚШ Президентининг Россия Федерациясининг Украинадаги ҳаракатларига биринчи баҳоси эмас. Март ойида Жо Байден Владимир Путинни Украинадаги операция туфайли “ҳарбий жиноятчи”, шунингдек, “ўлимга олиб келадиган диктатор ва бандит” деб атаган эди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь