Путин Улуғ Ватан уруши фахрийларини тақдирлаш ҳақидаги фармонни имзолади

Олам 3527
image

Владимир Путин Иккинчи Жаҳон уруши фахрийларига Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бериладиган бир марталик тўлов тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат матни 7 февраль куни Кремль сайтида эълон қилинди.

"Бир марталик тўловлар Россия Федерацияси, Латвия Республикаси, Литва Республикаси ва Эстония Республикасида доимий яшайдиган Россия Федерацияси фуқаролари учун 2020 йил апрель-май ойларида амалга оширилсин", дейилади ҳужжатда.

Бир вақтнинг ўзида Улуғ Ватан уруши ногиронлари ва уларга тенглаштирилган барча тоифаларга 75 минг рубль миқдорида бир марталик тўлов тақдим этилади. 

Бундан ташқари, ушбу тўловни Иккинчи Жаҳон уруши вақтида фашистлар ва уларнинг иттифоқчилари томонидан ташкил этилган концлагерлар, геттолар ва бошқа мажбурий қамоқхоналарнинг вояга етмаган асирлари, шунингдек, Финляндия, Улуғ Ватан уруши ва Япония билан уруш пайтида вафот этган аскарларнинг бевалари олади. Ногиронлар ва вафот этган фахрийларнинг беваларига ҳам ушбу тўлов берилади.

50 минг рубль миқдоридаги тўлов Иккинчи Жаҳон уруши пайтида камида олти ой фронтда ишлаганларга тақдим этилади. Худди шунча маблағ фашистларнинг концлагерлари, қамоқхоналари ва геттоларининг собиқ вояга етган асирларига ҳам берилади.

Давлат раҳбари ҳукуматга ушбу фармонни бажариш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришни буюрди.

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 9 май куни Россияда Иккинчи жаҳон уруши якунлангани ва ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан собиқ иттифоқ мамлакатлари давлат раҳбарлари иштирокида йирик расмий маросим ташкил этилади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 94
Рейтинг: 2.9
t
×