Путин: “Дори ва ниқоблар нархини кўтарган дорихоналар лицензиясидан маҳрум бўлади”
Олам
−
07 Февраль 2020
5552Президент Владимир Путин Хитойда пневмониянинг янги тури тарқалгандан кейин дорихоналар вирусга қарши дорилар ва тиббий ниқоблар нархини кўтаришни бошлагани юзасидан мажлис ўтказди.
"Баъзи дорихоналар янги йил олдидан битта ниқобни 1,5 рублга сотган бўлса, вирусдан сўнг нархларни 70-100 рублга кўтаришди", деб шикоят қилди Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова ҳукумат йиғилишида.
Ҳукумат мулозимининг бу шикоятига нисбатан Россия Федерацияси Президенти дорихоналарнинг лицензияси олиб қўйилиши бўйича чора кўриш билан эсини киритиб қўйиш ҳақида гапирди.
“Ушбу фаолият учун дорихоналардан лицензиялари олиб қўйилиши керак. Бизда дорихоналар тармоғи етарлича кенг шаклланган. Бундай муассасаларнинг иккитаси ёки учтаси ёпилса, дорилар билан таъминлаш нуқтаи назаридан фуқаролар учун ҳеч қандай салбий оқибатлар бўлмайди”, дея таъкидлаган Владимир Путин.
Минтақавий амалдорлар дорихоналардаги нархларнинг кескин кўтарилишидан шикоят қила бошлаганларидан сўнг, Монополияга қарши хизмат ва Росздравнадзор вазиятни кузатишда иштирок этган. Февраль ойида улар ниқоблар ва антивирал препаратлар нархларининг ошиши, шунингдек уларнинг етишмаслиги ҳақида маълумот тўплашни бошладилар. Россиядаги бир неча ОАВ ўз манбаларига таяниб, саноат ва савдо масаласидаги ташкилотлар ниқобларнинг етишмаслигини олдини олиш мақсадида уларни чет элга олиб чиқишни чеклаш режалари ҳақида хабар беришмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь