Путин Украинанинг босиб олинган икки вилоятига борди (видео)
Олам
−
18 Апрель 2023
14756Россия Президенти Владимир Путин ўтган йили аннексия қилинган Украинанинг айрим қисмларидаги хавфсизлик кучларига борди. Бу ҳақда Кремлга таяниб, ТАСС хабар берди.
Маълум қилинишича, Путин Херсон ва Луганск вилоятларига борган, биринчисида ҳарбий қўмондонлик йиғилишида қатнашган, иккинчисида эса Миллий гвардия штаб-квартирасига ташриф буюрган.
Учрашув давомида Путин ҳарбийлардан Херсон ва Запорожье йўналишларидаги вазият бўйича ўз фикрларини билдиришни сўраган.
“Мен сизни буйруқ ва назорат билан боғлиқ тўғридан-тўғри вазифаларингиздан чалғитмоқчи эмасман. Вазият қандай ривожланаётгани ҳақидаги фикрингизни эшитиш, сизни тинглаш, ахборот алмашиш мен учун жуда муҳим”, деган Россия Федерацияси Президенти.
“Восток” Миллий гвардияси штаб-квартирасида эса унга генерал-полковник Александр Лапин ва бошқа зобитлар Луганск йўналишидаги вазият тўғрисида ҳисобот берган.
“Президент Путиннинг Херсон вилояти ва Луганск Халқ Республикасига сафарлари, шунингдек, Днепр ва “Восток” штаб-квартираларида учрашувлар олдиндан тайёрланмаган”, дейилади Кремль баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 19 март куни Путин Донецкнинг Мариуполь шаҳрига борган эди.
LiveБарчаси