Путин ўқ узмасдан дунё диққат марказида бўла олди – “The Economist” муқовасини “Кремль хожаси”га бағишлади

Олам

image

Буюк Британиянинг “The Economist” журнали ўз муқовасини Россияга бағишлади. Унда РФ Президенти Владимир Путин бурчакда қолиб кетиб, Украинани қизил рангга бўяй олмагани тасвирланган.

Суратда шундай ёзув бор: “Путиннинг муваффақиятсиз иши. Уруш бўладими ёки йўқми, у барибир зарар кўрди”. 

Кеча, 17 февраль кунги сонида эълон қилинган муқовага таҳририят қуйидагича ёзувларни илова қилган:

“У бурчакда қотиб қолган. У зарба бериши мумкин эди, аммо чекинишни маъқул кўрди. Кейинроқ ҳужум қилади. Қўшинлар чекинса ҳам, бу инқироз тугамайди. Нима бўлишидан қатъи назар, хоҳ уруш бўлсин, хоҳ бўлмасин барибир Путин ўз мамлакатига зарар етказди”.

Журналистларнинг таъкидлашича, Путин ўқ узмасдан туриб ҳам бутун дунё диққат марказида бўла олди. У Россия қай даражада аҳамиятли эканини исботлади ва Украинанинг келажаги Кремлнинг қўлида эканлигига ишонч ҳосил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин The Economist

Баҳолаганлар

451

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг