Путин Трасснинг Бош вазир бўлишини нодемократик деб атади

Олам 9015
image

Россия Президенти Владимир Путин Лиз Трасснинг Буюк Британия Бош вазири этиб сайланишини демократик тамойиллардан йироқ, деб атади. Бу ҳақда Россия етакчиси Шарқий иқтисодий форумнинг ялпи мажлисидаги нутқида айтиб ўтган.

“Буюк Британияда демократик тамойиллардан узоқ бўлган давлат раҳбарини сайлаш тартиби амал қилади. Бу аввалги парламент сайловларида ғалаба қозонган партия доирасида бўлиб ўтади. Буюк Британия халқи ҳукумат алмашинувида иштирок этмайди. У ерда ҳукмрон элитанинг ўз йўриқномалари бор”, дейди у.

Шунингдек, у Буюк Британия Россия билан муносабатларда ўз йўналишини танлашда эркинлигини, бироқ Москва ўз манфаатларини изчил ҳимоя қилишини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, Шарқий иқтисодий форум 5-8 сентябрь кунлари Владивостокдаги Русский оролида бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс ҳукмрон Консерватив партия етакчилиги учун курашда ғолиб чиқди. 6 сентябрь куни эса Буюк Британия қироличаси Елизавета II Балморал қасрида (Шотландия) Лиз Трассни Бош вазир этиб тайинлаб, унга янги ҳукумат тузишни топширган. 

Аввалроқ, Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Буюк Британиянинг янги Бош вазири Лиз Трасснинг баёнотларидан келиб чиқиб, Россия билан муносабатларда ижобий ўзгаришларни кутишнинг ҳожати йўқлигини айтганди.

Аввалроқ, Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Буюк Британиянинг янги Бош вазири Лиз Трасснинг баёнотларидан келиб чиқиб, Россия билан муносабатларда ижобий ўзгаришларни кутишнинг ҳожати йўқлигини айтганди.

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 111
Рейтинг: 3
t
×