Путин Трампнинг одамини қабул қилди (видео)

Олам

image

Бугун, 6 август куни Россия Президенти Владимир Путин АҚШ Президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткофф билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, учрашув Кремлда бўлиб ўтган. 

Уиткофф Москва шаҳрига маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7:00 атрофида Внуково-2 аэропортига етиб келган. Уни аэропортда Россия Президентининг махсус вакили, Ташқи инвестициялар бўйича Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев кутиб олган.

Қайд этиш жоиз, Уиткоффнинг навбатдаги учрашуви АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар совуқлашиб бораётган бир пайтга тўғри келди. Трамп, илгарироқ, агар Украина уруши бўйича муросага эришилмаса, АҚШ Россияга янги санкциялар ва импорт божларини жорий қилиши мумкинлиги ҳақида гапирганди. У бу божларнинг 100 фоиз атрофида бўлиши мумкинлигини билдирган.

“Агар Уиткофф Москвадаги музокараларда ижобий натижа билан қайтмаса, санкциялар масаласида қарор қабул қиламиз”, дея билдирган эди Оқ уй раҳбари. 

Шу билан бирга, Трамп Россия санкцияларни яхши енгиб ўтаётганини ҳам тан олган. Унга кўра, агар инсонлар ўлими тўхтатилса ва келишувга эришилса, санкциялар шарт эмас.

Демак, Уиткоффнинг Россиядаги музокаралари АҚШнинг кейинги қарорларини белгиловчи муҳим омилга айланмоқда. Трамп бугун, 6 август кечқурун Оқ уйдан чиқиш қилиб, санкциялар бўйича ўз позициясини эълон қилиши ҳам кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Дональд Трамп Стивен Уиткофф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг