Путин терроризмга қарши курашда Австрияни қўллаб-қувватлашини билдирди
Олам
−
03 Ноябрь 2020
3436Россия Президенти Владимир Путин Австрия Президенти Александр Ван дер Беллен ва канцлер Себастьян Курцга Венада содир бўлган теракт муносабати билан ҳамдардлик телеграммасини юборди. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Россия раҳбари Австрия пойтахтидаги ҳужумни қатъиян қоралади ҳамда уни шафқатсиз ва жирканч жиноят, деб атади.
"Терроризм кучлари ҳеч кимни қўрқитолмайди, турли хил эътиқоддаги одамлар ўртасида низо ва адоват тарқатмайди", деб таъкидлади Россия Федерацияси раҳбари.
Шунингдек, Путин Россиянинг терроризмга қарши курашда Австрия ва бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликни оширишга тайёрлигини тасдиқлади.
Аввароқ, Демократик партиядан АҚШ Президентлигига номзод Жозеф Байден ва АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Роберт О'Брайен мазкур терактга ўз фикрини билдириб ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2 ноябрь куни Австрия пойтахти Венада теракт содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь