АҚШ Австриядаги терактга муносабат билдирди

Олам

image

Демократик партиядан АҚШ Президентлигига номзод Жозеф Байден Австрия пойтахтидаги отишмага муносабат билдирар экан, нафрат ва зўравонликка қарши бирлашишга чақирди. У тегишли хабарни бугун, 3 ноябрь куни Twitter’даги ўз саҳифасида жойлаштирди.

"Вена (Австрия) да содир бўлган даҳшатли терактдан сўнг, Жилл ва мен қурбонлар ва уларнинг оилалари учун дуо қиламиз. Барчамиз нафрат ва зўравонликка қарши бирлашишимиз керак", деб ёзган у.

Ўз навбатида, АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Роберт О'Брайен Қўшма Штатлар сўнгги кунларда терроризмга қарши курашда жабр кўрган Европани қўллаб-қувватлаётганини айтди.

"Қўшма Штатлар Вена аҳолиси учун дуо қилмоқда. Бундай нафрат ва зўравонлик учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Биз Австрияни, Францияни ва бутун Европани терроризмга қарши курашда қўллаб-қувватлаймиз", дейилади АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Оқ Уйдаги Twitter’даги саҳифасида саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 2 ноябрь куни Австрия пойтахти Венада теракт содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ теракт Австрия

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг