Путин аёл кишига енгилди

Олам 13575
image

Аввалроқ, Россиянинг Сочи шаҳрида Сурияда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига кафил ҳисобланувчи уч давлат – Россия, Туркия ва Эрон раҳбарлари Владимир Путин, Ражаб Тойиб Эрдўған ва Ҳасан Руҳони тўртинчи марта учрашгани ҳақида хабар берган эдик.

Сиёсий учрашувдан кейин Владимир Путин Россия дзюдо терма жамоасининг Сочида машғулот ўтказаётган аъзолари олдига борган. Президент машғулотларни томоша қилибгина қолмай, ўзи ҳам кимоно кийиб, татамига чиққан.

Путин олимпия ўйинлари чемпиони Наталья Кузютина билан спарринг тушган. Беллашувда Наталья Кузютина Путинни боши узра улоқтирган. “МК”нинг ёзишича, Путин гўёки бўшашмай, спортчининг бошидан ҳам ўпиб қўйган.

Президент Путин дзюдо бўйича маҳоратини бир мунча ошириш учун олимпия ўйинлари чемпиони Беслан Мудранов билан ҳам татамига чиққан. Мудранов билан шуғулланаётганда Путин бармоғини жароҳатлаб олган, аммо шунга қарамай машғулотни давом эттирган.

Маълумот учун, РФ президенти Владимир Путин дзюдо устаси ҳисобланади. Шунингдек, унинг каратэ бўйича қора белбоғи ҳам бор.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 271
Рейтинг: 3.0
t
×